Яқинда Англияда ўтказилган тадқиқотларга кўра, сутни кўп ичадиган хамда гўшт кўп ейдиган аёлларда вегетариан диетага риоя қиладиган аёлларга нисбатан эгизаклар туғиш имкони 5 (БЕШ) баровар ошар экан. Олимлар бунинг сабабини сигирлар жигарида учрайдиган махсус бир оқсилда деб топишди. Ушбу оқсил сут, гўшт ва бошқа молдан олинган махсулотлар орқали аёл кишининг бола туғиш органларига етиб бориб уларни стимуляция қилар экан. Олимлар ўз тадқиқотларининг якунида эгизак туғишни истамаган аёлларга иққиқат бўлишдан олдин сут ва гўшт хажмини камроқ истеъмол қилишни маслахат қиладилар. Яна бир янгилик, дунё бўйлаб эгизаклар туғилиши охирги 30 йил мобайнида анча ўсибди. Қизиқ, мен Ўзбекистонда эгизаклар кўрган аёлларни камдан кам учратганман. Ростдан хам Ўзбекистонда эгизаклар камроқ туғилармикан? Шундай бўлса, балки бу аёлларимизни етарлича гўшт ва сут махсулотларини истеъмол қилмасликларига боғлиқдир?
** Шоира