Бир дугонам билан суҳбатда Аёллар Бекатини қандай мақсадда ишлатила олишимиз хақида гаплашиб қолдик. У шундай таклиф билан чиқди "Мана, биз бир биримиз билан ўз дардларимиз билан ўртоқлашамиз, бир биримизга муаммоларимиз хақида гапириб бериб маслахам сўрасаймиз, Аёллар Бекати ҳам шундай дардини очиб, бошқа аёл қизлардан маслахат сўраш жойи бўлиши керак" деди. Менга бу ғоя жуда ёқди. Намуна сифатида мен ўйлаб юрган туйғуларимни бу ерда ёза бошлайман. Бир кунмас бир кун кимдир ўз фикрини қўшаман деса, бошим осмонга етарди. Кимдир турли мавзуда ёзаман деса, ўз исмини айтмасдан ёзса бўлади. Мана бу менинг электрон манзилим: shoyiras@yahoo.com